Нафталан — тери ва бўғимларни тиклаш учун табиий формула
Псориаз, экзема ва бўғим оғриқлари касалликларига қарши самарали гормонал бўлмаган восита
Харид қилмоқчиманНафталан ёғи
Махсулот хақида
Тавсифга ўтишМижозларнинг шарҳлари
Нима даволайди
Псориaз вa тери кaсaлликлaри
Нафталан псориаз ва бошқа тери касалликларини даволашда гормонал воситалардан қолишмайди. 3-муолажадан кейин кўринадиган натижа, барқарор таъсир - ярим йилгача. Ёғ ҳужайралар янгиланишини тезлаштиради, қон айланишини яхшилайди, терини тозалайди ва тиклайди.
Буюртма бериш
Бўғимлaр оғриғи
Нафталан артрит, артроз, остеохондроз ва чурраларда ёрдам беради. Яллиғланиш ва оғриқни қолдиради, қон айланишини яхшилайди, тоғай тўқимасини тиклайди.
Буюртма бериш
Косметология
Нафталан тери тонуси ва таранглигини яхшилайди, ажинларни текислайди. Акне, пигмент доғлари ва яллиғланишларга қарши курашади, антисептик таъсирга эга ва терига соғлом жило беради.
Буюртма бериш
Маҳсулот учун сўров юборинг

Нафталан ёғи 30 мл
Савол жавоблар
Ёғ қандай ишлатилади?
— Псориаз, экзема ва бошқа тери касалликлари – малҳамдан кунига бир махалдан ҳар куни фойдаланиш тавсия этилади, бу зарарланган терини қиздирилган мойнинг ингичка қатлам қилиб суртиш билан даволашни англатади. Оғриқли соҳаларни плёнка билан ёпинг ва сўнг чойшаб билан ўраб олинг. Самарадорликни ошириш учун малҳамни 37-38 °C гача қиздириш мумкин, аммо уни терида 20 дақиқадан кўп ушлаб туриш тавсия этилмайди. Мазкур ҳолатда даволаниш курси 21 кун давом этиши керак. Бош териси соҳасидаги псориаз касаллигида, илитилган нафталанни бош терисига суртиб, уни 20 дақиқадан сўнг ювиб ташлаш керак.
— Мушаклар шикастланганда яллиғланиш жараёнлари – яллиғланган жойни мой билан даволаш ва уни чойшаб билан 15-20 дақиқа давомида ўраш керак. Даволаш тахминан 15 сеанс давомийлигида амалга оширилади.
— Бел ва бўйин остеохондрози. Елка суяклари периартрози. Периферик нервларнинг травматик шикастланиши. Деформасияланадиган остеоартроз. 37-38 °C даги тозалланган нафталан мойи умуртқа поғонасининг бўйин соҳасига суртилади, елка ва бел қисмини бир вақтнинг ўзида ўраб қўйиш керак. Муолажа ҳар куни 20 дақиқа давомида бажарилади. Курс 10-15кун давом етади.
— Косметология (доғлар, тошмалар, рангсиз ва жонсиз тери). Тозаланган нафталан мойи массаси кунига 1 махал суртилади, мазкур муолажа кунига 15 дақиқадан амалга оширилади. Даволаш курси 14 кун давом етади.
Бу менга ёрдам беришининг қандай кафолатлари бор?
Нафталан ёғи кўп асрлар давомида ўнлаб тери ва бўғим касалликларини даволашда ишлатилган; Озарбайжонда нафталан билан даволовчи курортлари бутун дунёга маълум ва машхурдир. Ёши улуғ инсонлар бу мўжизавий шифобахш восита ҳақида билишади. Сизга шуни эслатиб ўтамизки, даволанишнинг энг муҳим кафолати – бу мамнун мижозларимизнинг фикр ва мулоҳазаларидир. Барчасини бизнинг Инстаграмдаги саҳифамизда кўришингиз мумкин.
Бош терисига ёғни қандай ишлатиш керак?
Бунинг учун пуркагич идишини сотиб олиш, ёғни идишга қуйиб, уни бош терисига бир текис қилиб суртиш, сўнгра селофан қалпоқчани кийиб, устига сочиқ билан ўраб олиш мақсадга мувофиқдир. Уни 20 дақиқагача ушлаб туриш керак. Кейин шампун ёрдамида илиқ сув билан ювиб ташланг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар қандай?
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар рўйхати ёғ билан бирга қадоқдаги кўрсатмаларда мавжуд.
Ўткир босқичдаги барча касалликлар;
Онкология (ҳар қандай локализация холатидаги ўсимталари);
Ҳар қандай органнинг сил касаллиги;
Анемия (ҳар қандай келиб чиқиши);
Барча қон касалликлари;
Руҳий касалликлар. Епилепсия;
Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, ОИВ инфекцияси, гепатит C;
Асаб тизимининг органик касалликлари
Буйрак ва жигар етишмовчилиги (ҳар қандай етиология).
Ишлаб чиқарувчи ким?
Тозаланган нафталан ёғи Озарбайжон Республикасида Нафталан шаҳрида ишлаб чиқарилади. 100 мл тозаланган концентрланган ёғ ишлаб чиқариш учун тахминан 10 литр нафталан нефти ва ёғни аралашмалардан тозалаш учун юқори технологик ускуналар талаб қилинади.
Нафталан ҳақида
Нафталан мойи – таркибида нафтен углеводородлари бўлган табиий асосдаги препарат бўлиб, тери ва бўғим касалликларини самарали даволайди. Унинг кўплаб касалликларда юқори самарадорлиги аниқ исботланган.
Нафталан мойи псориаз ва экзема касалликларини даволашда гормонал дори воситаларининг энг яхши ўринбосари ҳисобланади ва шу билан бирга ўрганиб қолиш ва ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди. Нафталан асли Озарбайжондан. Нафталан мойи тери ва бўғим касалликларини даволашда самарали қўлланилади.
Нафталанни энди Ўзбекистонда ҳам сотиб олиш мумкин. Биз товарларни тўғридан-тўғри Нафталан шаҳридан етказиб берамиз.
Агар сиз псориазни гормонал дориларсиз қандай даволаш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, унда нафталан мойи – бу ажойиб муқобил. Гормонал дорилардан фарқли ўлароқ, нафталан ўрганиб қолиш ва ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди, бу эса уни узоқ муддат қўллашда хавфсиз қилади.
Нафталаннинг фойдалари фақат тери касалликларини даволаш билан чекланмайди. Шунингдек, артрит, артроз ва бошқа ревматик касалликлар билан боғлиқ бўғим оғриқларида ҳам яхши самара беради. Нафталан мойи оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлиб, қон айланишини ва бўғим тўқималарининг озиқланишини яхшилайди, унинг тикланишига ёрдам беради.
Агар сиз нафталан сотиб олмоқчи бўлсангиз, энди бу Ўзбекистонда ҳам мумкин бўлди. Биз Озарбайжоннинг Нафталан шаҳридан тўғридан-тўғри етказиб бериладиган юқори сифатли нафталан мойини таклиф этамиз. Бизнинг маҳсулотимиз қатъий сифат назоратидан ўтди ва барча керакли стандартларга жавоб беради.
Нафталан мойининг шифобахш кучини синаб кўриш имкониятини қўлдан бой берманг. Нафталанни ҳозироқ харид қилинг ва соғлом тери ҳамда бўғим оғриқларидан халос бўлиш йўлини бошланг. Ушбу ноёб табиий маҳсулотдан фойдаланишнинг кўп асрлик тажрибасига ишонинг ва унинг ажойиб фойдасини ўзингизда синаб кўринг.